ХИРА КЎРАДИГАНЛАР УЧУН САЙТНИНГ ОДДИЙ КЎРИНИШИ САЙТНИНГ МОБИЛ КЎРИНИШИ
ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ҚОН ҚУЙИШ
ИЛМИЙ ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ
Рус | Ўзб

Сиз бу ердасиз: Бош Саҳифа » Донорлик

Донорлик

Донор – бу оддий инсон, ишчи ёки тадбиркор, талаба ёки уй бекаси, диндор ёки атеист. Қайсики, аксари холларда ўзига нотаниш инсон хаётини сақлаб қолиш учун ҳам яшашини доимо ёдда тутадиган инсондир.

Донор бўлишга ахд қилган инсон маъсулиятни ўз бўйнига олади. Кечагина у фақат ўз соғлиғи учун жавоб берарди, бугун эса – бошқаларни ҳам хол-аҳволидан хабардор бўлади. Энди унинг хаётида илгари номаълум бўлган маъно пайдо бўлди, яъни фалокатга учраганларга саломатлик улашиш ва янги қондошлар орттириш – ака-ука, опа-сингил, фарзанд. Донор ўнлаб инсонларга умид ва саломатлик улашади. Шу сабабли Донор унинг қони қуйиладиган беморлар орасида кўпгина болалар ва хомиладор аёллар борлигини унутмаслиги керак.

Агарда Сиз донор бўлишга ахд қилган бўлсангиз, соғлиғингизни бошқалар учун сақлашни ўрганишингиз лозим. Донорни соғлом турмуш тарзи - тўғри овқатланиш, спиртли ичимлик ичишдан, тамаки чекишдан имкон қадар ўзини тийиши, қон топшириш оралиғини сақлашдан иборат. Муҳими, донорлик донорга ҳам беморга ҳам зиён келтирмаслиги керак. Агарда шифокор қайси бир сабабларга кўра Сизга қон топширишга руҳсат бермаса, унинг маслаҳатига амал қилинг. Донорликдан батамом воз кечгандан кўра, бир маротаба қон топширмаган маъқул. Агарда Сизда бирор бир савол туғилган бўлса, Қон қуйиш маркази ходимлари билан маслаҳатлашинг. Донорликни қонун-қоидаларига риоя қилсангиз ўзингизнинг соғлиғингиз учун фойдали бўлади ва узоқ йиллар давомида Сизни турмуш тарзингизга айланиши мумкин.

Сиз донор экансиз, демак Сиз – соғлом инсондирсиз!!!

Агар Сиз соғлом бўлиб, донор бўлмасангиз, бу англашилмовчиликни тезда, бир дақиқа ҳам кечиктирмай бартараф этинг. Донорлик Сизга ўзгалар ҳаётини сақлаб қолганингиз учун қувонч ва фаҳр туйғусини берсин!

Соғлиқ улашинг ва соғлом бўлинг!

Саҳифани бошқариш: Бош Саҳифа