ХИРА КЎРАДИГАНЛАР УЧУН САЙТНИНГ ОДДИЙ КЎРИНИШИ САЙТНИНГ МОБИЛ КЎРИНИШИ
ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ҚОН ҚУЙИШ
ИЛМИЙ ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ
Рус | Ўзб

Сиз бу ердасиз: Бош саҳифа » Институт » Йуналиш

ИЛМИЙ БЎЛИМ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ҚОН ҚУЙИШ ИЛМИЙ ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг (ЎзР ССВ) гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти (ГваҚҚ ИТИ) република аҳолисига ихтисослашган гематологик ёрдам кўрсатиш ва донорлар қони ва компонентлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган. ЎзР ССВ ГваҚҚ ИТИ давлат аҳамиятига эга ва республикадаги гематологик ва трансфузиологик хизматнинг ташкилий, илмий-тадқиқот, услубий ва амалий фаолиятини таъминлайди.

ЎзР ССВ ГваҚҚ ИТИ нинг асосий вазифалари:
- республикада гематологик ва трансфузиологик хизмат тармоғини ташкил этиш ва бошқариш;
- гематологик ва трансфузиологик хизмат ҳолатини таҳлил қилиш
- гематология хизматида касалланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш
- республика муассасаларининг донорлар қони ва компонентлари билан таъминланишини таҳлил қилиш
- гематология ва трансфузиология соҳасидаги илмий – тадқиқотлар
- гематология ва трансфузиология соҳасидаги соғлиқни сақлаш муассасаларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш
- гематология ва трансфузиология хизмати учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш
- гематологик касалликларни, жумладан анемияларни камайтириш, даволаш-диагностика ва профилактик чора-тадбирларни яхшилаш мақсадида дастурлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш
- трансфузиологик хизмат ва донорликни ривожлантириш мақсадида дастурлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш

ИЛМИЙ БЎЛИМЛАР

1. Молекуляр тиббиёт ва ҳужайра технологияси бўлими
2. Қон ўрнини тўлдирувчи эритмалар лабораторияси
3. Тиббиёт генетикаси лабораторияси
4. Тажриба бўлими
5. Камқонлик маркази
6. Қон ишлаб чиқариш тизими деперессияси

Саҳифани бошқариш: Бош Саҳифа